Жавобгарликни ҳис қилинг!

Жавобгарликни ҳис қилинг!

Янги йил энг оммавий байрамлардан бири. Халқимиз уни интиқлик билан кутади. Катта тайёргарлик кўрган ҳолда нишонлайди. Ушбу шодиёна арафасида пиротехник воситалар билан боғлиқ айрим кўнгилсизликлар ҳам рўй бериши сир эмас. 
Қонунга кўра шу йўналишда суриштирув харакатларини олиб бориш бизнинг зиммамизга юклатилган.  Ўтган йилнинг декабрь, жорий йилнинг январь ойларида вилоятимиз ҳудудида пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда қўллаш билан боғлиқ 21 ҳолат аниқланиб, 182 минг 630 дона ана шундай буюмлар ҳужжатлаштирилиб олинди. Энг ачинарлиси, қонунбузарлардан 8 нафари вояга етмаган ёшлардир. 
Бу борада ота-оналар зиммасида катта масъулият турганлигини унутмаслик керак. Оддийгина кўнгилхушлик унинг ижрочисини ҳам, атрофдагиларни ҳам мураккаб вазиятга солиб қўйиши мумкин.
                 

А.ХУДОЙБЕРГАНОВ,
миллий гвардия вилоят бўлими катта суриштирувчиси, майор.