Телевизор томоша қилиб, чой ичаверишингиз мумкин

Телевизор томоша қилиб, чой ичаверишингиз мумкин

Сизнинг манфаатингиз бизнинг ҳимоямизда

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қў-митаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилар томонидан жами 88 мурожаат келиб тушган. Соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 33 таси уй-жой, коммунал ва  транспорт хизмати (37,6 фоиз), 35 таси савдо ва умумий овқатланиш (39,8 фоиз), 8 таси алоқа ва ижтимоий хизматлар (9 фоиз), 12 таси реклама ва бошқа йўналишлар (13.6 фоиз) бўйича. Ўрганишлар натижасида 22 235,0 минг сўм миқдоридаги маблағ истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.
Жумладан, Янгиариқ туманининг Огаҳий маҳалласида яшовчи фуқаро О.Э томонидан харид қилинган телевизор носоз чиққанлиги ўз тасдиғини топди ва маиший техника сервис маркази орқали таъмирлаб берилди.
Шунингдек, “Сабурзон” ма-ҳалласида юзага келган ичимлик суви муаммоси ҳам ижобий ҳал этилди. “City Building Sales” МЧЖ ва санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари билан аҳвол кўздан кечирилиб, ичимлик суви бактериологик таҳлил қилинди. Яроқлилик кафолати туфайли камчиликлар бартараф этилди. 
Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояда. Фаолиятимизни янада таъсирчан ва самарали йўлга қўямиз.
                         

Ҳ.Бекжонов,
ҳудудий бошқарма бош мутахассиси.