Сайёҳлик ривожига хизмат қилади

Сайёҳлик ривожига хизмат қилади

   Сайёҳликка оид нашрларнинг энг етакчиси “Lonely Planet” Ўзбекистонни 2029 йилда саёҳатга муносиб мамлакат, “The Economist” нашри йил мамлакати, деб топган. Буюк Британиянинг “The Telegraph” газетаси  50 саргузаштли туристик давлат, Американинг “Harper’s Bazaar” нашри 2020 йилда албатта, саёҳат қилиш лозим бўлган 20 энг яхши йўналиш орасида Ўзбекистонни биринчи ўрин-ларда эътироф этади.

   Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 939 сонли, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4229 сонли қарорлари мамлакатимиз туризм салоҳиятини юксалтиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлди. 

   Бугунги кунда Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурҳондарё вилоятларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилган. Хоразмда вилоят ички ишлар бошқармаси таркибида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолият кўрсатмоқда.           Хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш унинг асосий вазифасидир. Ўтган йил давомида бошқарма томонидан тегишли идора-ташкилотларга эллик икки таклиф, йигирма етти тақдимнома киритилиб, туристлар ҳаёти ва соғлигига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатлар бартараф қилинди, қўшимча қулайликлар яратилди.

   Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар-нинг олдини олиш мақсадида тегишли ҳудудларда яшовчи фуқаро-ларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш учун доимий равишда меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Ичон Қалъа давлат мезейи қўриқхонасида туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган беш ахборот шохобчаси ишга туширилди. Вилоят ҳудудидаги туристик объектлар харитаси, туризмга оид маълумотлар, хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида буклетлар, турли қўлланмалар тайёрланиб, меҳмонхоналар, тур операторлар, туристик объектлар, аэропорт ва темир йўл вокзалларига тарқатилди. Уларнинг умумий сони 33 мингдан зиёддир. Тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам йўлга қўйилган.

                       М.МАДАМИНОВ,

хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими.