Муаммонинг тезкор ечими депутат фаоллигига ҳам боғлиқ

Туман Кенгашининг сессияси
Муаммонинг тезкор ечими  
депутат фаоллигига ҳам боғлиқ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги  ўн биринчи сессиясида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар” асосида) шакллантирилиб, манзилли ёрдам кўрсатилиши, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига эришиш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, карантин шароитида  иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшимча имтиёз, енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ташаббусларда фаол тадбиркорлар ва фермерларнинг  мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар, инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шу юзадан туман ҳокими М.Худайберганов, сектор раҳбарлари К.Аллаберганов, Э.Аҳмедов, Г.Худашукуров, шунингдек, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқарти-риш бўйича биринчи ўринбосари Ҳ.Усмонов, бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Бекжоновларнинг маърузалари тингланди. 
Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 
Сессияда Олий Мажлис сенати аъзоси Гавҳаржон Дурдиева иштирок қилиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган му-  ҳим вазифалар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги иштироки ва фаоллигини ошириш ҳақида қимматли фикрларни баён этди.
         

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.