Изланишлар меваси

Изланишлар  меваси

Ҳаёти касбига садоқат, тинимсиз меҳнат  билан кечган устоз учун дақиқалару сонияларнинг қадри баланд. Дунёнинг маъноси, сабоғини у шундай англайди. Ҳар куни ниманидир ўрганиш, ўргатиш иштиёқида яшайди. 

31-ихтисослаштирилган мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Зулхумор Қаландарованинг ҳаёти бунга мисол. Йигирма тўққиз йилдирки, у йигит-қизларга она тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келмоқда. Шу муддат давомида ҳижжалаб йиғгани – улкан тажрибаси, сазовор бўлгани – шогирдлар муҳаббатини тинимсиз изланиш ва интилишлари меваси, деб билади. Бу хислатларини у ёшларга ҳам юқтиришга астойдил ҳаракат қилади. 
 Диана Аҳмедова унинг билимга чанқоқ, аълочи ўқувчиларидан. У эришаётган ютуқлар устозни хурсанд қилади. Яқинда Диана “Она тили – миллат руҳи” мавзуида вилоят миқёсида ўтказилган онлайн иншолар танловида биринчи ўринни эгаллади. Ушбу ютуғи билан нафақат устози ишончини оқла-    ди, балки, тенгдошлари эътирофига ҳам сазовор бўлди.
– Юртимизда карантин офати эълон қилин-ганлиги сабабли фаолиятимизни онлайн тарзда олиб бормоқдамиз. Маш-ғулотларда ўқувчилар доимгидан ҳам фаолроқ қатнашмоқдалар. Берилган топшириқ, вазифаларга алоҳида масъулият билан ёндашадилар. Ўзаро савол-жавобларини кузатиб, уларнинг илм олишга иштиёқи ортиб бораётганини ҳис қиламан. Аълочилар сафи ортмоқда. 9-синф ўқувчиларидан Мунира Баҳодирова, Шоҳруза Қурбонбоева, 5-синфдан Асқарбек Ўринбоев, Азизбек Худойберганов, Севара Қўзибоевалар тенгдошларига намуна,-дейди Зулхумор Қаландарова.
         

 Ҳафиза Хўжаева, ўқитувчи.