Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

ЎзЛиДеПнинг халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ҳам иштирок қилдилар.

“City building sales” масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ҳудудлар бўйича режалаштирилаётган ло-йиҳалар, тизимда давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган корхоналар фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида фикр юритилди. 
Таъкидландики, жорий йил бошидан “City building sales” МЧЖ томонидан 9 млрд. 430 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда ўн йил мобайнида туманда ичимлик суви таъминотини 29 фоиздан 77 фоизга кўтариш шарти билан давлат хусусий шериклик асосида шартнома имзоланди. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ туман бўлимига тегишли барча моддий бойликлар унга топширилди. Иш бошлаганидан бери МЧЖ ўз бизнес  режасига мувофиқ Янгиариқ-Хива тумани бўйлаб ўтувчи  марказий ичимлик суви қувурининг сарфини аниқлаш мақсадида ҳисоблагичлар ўрнатди. Барча истеъмолчилар хатловдан ўтказилиб, улар билан шартномалар тузилмоқда.  Шу кунга қадар сув қувурларидаги носозликларни бартараф этиш учун 47 млн. сўм пул сарфланди. Туманда узунлиги 128,9 км. бўлган янги ичимлик сув қувурлари ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. 
Депутатлар Б.Машарипов, С.Ҳамроев, Р.Ражабова, Х.Эгам-бердиевлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. 
Зеро, инсон саломатлигидан муҳимроқ нарсанинг ўзи йўқ. Тоза ичимлик суви етказиб беришга доимо биринчи даражали масала сифатида қараш лозим бўлади.  
               

 А.Аллаберганов,
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.