Адолат устуворлиги - жамият ютуғи

 

Адолат устуворлиги - жамият ютуғи

Мамлакатимизда сўнгги уч йилда 1989, ўтган йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов хукми чиқарилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 77-, 78-, 79-моддаларида судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти, судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланиши асослари белгилаб қўйилган. 
Содир этган жинояти учун ҳукм қилинганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолати, жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган, суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган ҳисобланади. Судланганлик ушбу жиноят кодексида назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этганидагина ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиши, судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлиши, жазони ўтаган аммо, қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек, тайинланган жазони ўтаб бўлиши билан  судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади. 
Шунингдек, Жиноят-процессуал Кодексининг 544-моддасида судьянинг судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартиби белгиланган бўлиб, унга асосан ушбу масала жазони ўтаб бўлган шахснинг, унинг вакилининг, жамоат бирлишмасининг ёки жамоанинг илтимосномасига кўра судья томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Суд ҳукми билан тўлалигича оқланган шахс судланмаган шахсдир.
Суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида чин маънода ҳуқуқий демократик давлат сифатида танилишига хизмат қилмоқда. 
                                   

    Ш.СЕЙТИРЗАЕВ,
           жиноят ишлари бўйича вилоят суди
           судьясининг катта ёрдамчиси.